Эроннинг Исроилга берадиган ҳарбий зарбалари харитаси эълон қилинди. Бу ҳақда инглиз тилида нашр этилган Эроннинг «The Tehran Times» газетаси хабар берди.

Фото: «Caspian News»

Маълум қилинишича, ушбу харитада Эроннинг Исроилга зарба берадиган нишонлари тасвирланган. Газета иккита харитани нашр этган. Улардан бирида Исроилдаги нишон, иккинчисида эса Сурия ва Ливандаги Эрон кучларининг жойлашуви, зарба қаердан берилиши кўрсатилган.

Таъкидланишича, «The Tehran Times» газетаси материали «Бир нотўғри ҳаракат» деб номланган ва агар Исроил ноўрин ҳаракат қиладиган бўлса, Эроннинг ҳужуми муқаррар экани қайд этилган.

Фото: «The Tehran Times»

Маълумотларга кўра, 3 декабрь куни Исроил расмийлари Эрон ядровий муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имкониятини истисно этмаётганини очиқлаган. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Бени Ганц АҚШга қилган расмий ташрифи давомида гапирган. АҚШга музокаралар учун жўнаб кетиш олдидан матбуот анжуманида сўзга чиққанида эса «Ҳарбий вариант доим кун тартибида бўлиши керак», — дея таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, Эрон билан ядровий масала бўйича келишувга эришилмаса, ҳарбий вариант эҳтимоли ортади.

Фото: «The Tehran Times»

Аввалроқ Эрон генерали Исроилни йўқ қилиш билан таҳдид қилганди. Шунингдек, Эрон душманларни огоҳлантириш мақсадида ҳарбий машқлар ўтказиши ҳақида хабар берилган.