Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Anadolu Agency»

Миландаги шифохона деворларида супер қаҳрамонлар кийимидаги акробатлар бемор болакайга қувонч бағишламоқда.

Фото: «Getty Images»

АҚШнинг Кентукки штатидаги Мейнфилд шаҳри торнадо оқибатида вайрон бўлди.

Фото: «EPA»

Испаниянинг Наварра провинциясида туманли кун.

Фото: «EPA»

Ватикандаги испаниялик епископлар учрашуви.

Фото: «ТАСС»

Владивостокда «Ёш профессионаллар» анъанавий VII очиқ чемпионати ўтказилмоқда.

Фото: «AP»

Касаба уюшмаларининг мамлакат бюджетининг янги лойиҳасига қарши чақириғига жавобан Италияда умуммиллий иш ташлаш ўтказилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Қозоғистонлик бадиий гимнастикачи Роза Абитова Москвадаги турнирда чиқиш қилмоқда.

Фото: «Getty Images»

Германиянинг Гельзенкирхен шаҳридаги ҳайвонот боғида икки ойлик учта шер боласи оммага намойиш қилинди.

Фото: «Getty Images»

Хитойдаги Коммунистик партия музейига саёҳат.

Фото: «EPA»

100дан ошиқ муҳожирлар Канар оролларига етиб келди.