Вазирлар Маҳкамасининг 16 декабрдаги қарори билан Шаҳриёр Нуруллоев Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «Нигоҳ»

Шаҳриёр Ахтамович Нуруллоев бунга қадар Президент Администрациясида масъул лавозимда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрель ойида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва хориждаги Ўзбекистон маданий бойликларни ўрганиш маркази асосида Маданий мерос агентлиги ташкил этилганди.

5 ноябрь куни профессор Турсунали Қўзиевнинг Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.