Олимлар «омикрон» инсон организмининг қайси қисмида кўпайишини аниқлади

Гонконглик олимлар коронавируснинг «омикрон» штами бронхларда «дельта» штамига қараганда 70 марта тезроқ кўпайишини аниқлади. Бу ҳақда «Sky News» хабар берди.

Фото: Google Images

Маълум қилинишича, ўпканинг «омикрон» билан зарарланиш даражаси коронавируснинг дастлабки турига қараганда ўн баравар паст ҳисобланади. Бу «омикрон»га чалинган инсонни бир суткалик кузатув натижасида аниқланган. Олимларнинг фикрига кўра, бу нима учун янги ковид штами одамларга тезроқ юқишини тушунтиради.

Таъкидланишича, ушбу маълумотлар бутун дунё бўйлаб ўтказилган бошқа тадқиқотлар натижаларига мос келган. Уларнинг кўпчилигида «омикрон» штами билан касалланганлар унчалик қийинчиликларга дуч келмагани айтилган.

Шу билан бирга, лойиҳанинг етакчи тадқиқотчиси, профессор Майкл Чен вирус кўпроқ одамларга юқса, касаллик янада оғир кечиши ва ўлимга олиб келиши мумкинлигини қайд этган.

«Одамларда касалликнинг оғирлиги нафақат вируснинг кўпайиш тезлиги, балки тананинг иммунитет реакцияси билан ҳам белгиланади», — деган у.

Аввалроқ «омикрон» штами билан касалланишнинг энг юқори чўққиси қачон кузатилиши маълум бўлганди. Шунингдек, бу штамнинг иккита ноодатий аломати аниқланганди.

Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Жамият21:55 | 10.8.22
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Жамият21:37 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Жамият, Тошкент ш.21:28 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Жамият21:00 | 10.8.22
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Жамият, Тошкент ш.20:50 | 10.8.22
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео
Жамият, Тошкент ш.20:29 | 10.8.22
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео