Қозоғистонда коронавирус билан касалланишнинг кунлик кўрсаткичи 575 тани ташкил қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Tengrinews»

Маълум қилинишича, 14 декабрь куни бу кўрсаткич 488 та ҳолатни ташкил этган. Ковидга чалинишнинг умумий  кўрсаткичи эса 981 435 тани ташкил этмоқда. Таъкидланишича, мамлакатда жами 951 109 киши коронавирусдан бутунлай тузалган. Шунга қарамай, вирусга чалиниш сони кун сайин ошаётгани қайд этилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 15 декабрь куни 219 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 196 522 нафарга етган.

Аввалроқ коронавирус мия фаолиятига қандай зарар етказиши маълум қилинганди. Шунингдек, коронавируснинг «омикрон» ва «дельта» штамларини бир вақтда юқтириш хавфи баҳоланганди.