Москвада 400 га яқин муҳожирнинг содир этган ҳуқуқбузарликлари сабабли уларнинг Россига кириши 40 йилга тақиқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Келтирилишича, Россия ИИВ Бош бошқармасининг Москва бўйича миграция масалалари департаментининг қочқинлар, вақтинчалик бошпана билан ишлаш бўлими бошлиғи Татьяна Дмитриева бу ҳақда маълумот берган.

«Муҳожирларнинг номақбул хулқ-атвори бўйича  400 га яқин шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган. Уларнинг Россиядан депортация қилинди ва мамлакатга киришлари 40 йилга ёпилди. Аслида, улар Россия ҳудудига киритилмайди», — деган Дмитриева.

Шунингдек, у ҳозирда Москвада 1,33 миллион мигрант борлиги, бу 2020 йилга нисбатан 30 фоизга кўплигини қайд этган.

«Муҳожирларнинг қарийб 82 фоизи бизга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келади», — дея Дмитриева муҳожирлар асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келаётганини айтган.

Аввалроқ Россияда мигрантларга машина ҳайдаш тақиқлангани ва  Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллагани хабар берилганди.