14:45 | 16.12.21 1226

Сеулда Алишер Навоий бюсти ўрнатилди — фото

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида бўлиб турибди

Корея пойтахти Сеул шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар бермоқда.

Фото: «Нигоҳ»

Шаҳардаги нуфузли туманларнинг бирида ўрнатилган бюстнинг очилиш маросимида Корея жамоатчилик вакиллари ва Ўзбекистон Олий Мажлис депутатлари иштирок этган.

Фото: «Нигоҳ»
Фото: «Нигоҳ»
Фото: «Нигоҳ»

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, «яшил» иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масаласи ўрин олган.

Маълумот учун, Навоий ҳайкаллари дунё бўйлаб Боку, Москва, Шанхай, Вашингтон, Ашхобод, Ўш шаҳарлари ва Япония мамлакатида ўрнатилган.