Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Кореяга етиб борди — фото

Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Корея Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Корея мамлкатига етиб борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Сеул шаҳридаги аэропортда давлат раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлган. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортиб, артиллериядан тўплар отилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Корея бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олган. Саммитнинг асосий тадбирлари — икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибидан Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, «яшил» иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масаласи ўрин олган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Президент 16-18 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлиши ҳақида хабар берилганди. Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон–Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилади.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз