Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 16 декабрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибидан Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, «яшил» иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масаласи ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Президент 16-18 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлиши ҳақида хабар берилганди. Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон–Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилади.