Янгиликлар - 14:56 · 16.12.2021

Светлана Тихановская эрига чиқарилган ҳукмга муносабат билдирди

Беларусдаги президентлик сайловларида иштирок этган ва мухолифат етакчисига айланган Светлана Тихановская турмуш ўртоғи, мухолифатчи Сергей Тихановскийга берилган 18 йиллик қамоқ жазоси ҳукмига муносабат билдирди.

Фото: «Deutsche Welle»

Маълум қилинишича, Тихановская ўзининг Telegram каналида эълон қилган видеомурожаатида суд қарорига изоҳ берган. Жумладан, у эрига нисбатан қўлланилган ҳар қандай суд иши ва қамоқ жазосини ноқонуний деб баҳолаб, бундай ҳукмга чидаш ниятида эмаслигини қўшимча қилган.

«Мен яхши кўрган ва миллионлаб беларусликларнинг етакчисига айланган инсонни ҳимоя қилишда давом этаман. Иложи бўлса имкони бўлмайдиган нарсани амалага ошираман, эҳтимол бу бизни янги Беларусда учраштиради», — дейди сиёсатчи.

Маълумот учун, аввалроқ Гомел суди Сергей Тихановскийни 18 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилганди. У ҳукуматга қарши зўравонликка чақириш ва мамлакатда тартибсизликлар тайёрлашда айбдор деб топилган.