13:51 | 16.12.21 222

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғини ободонлаштириш ишлари қайтадан кўриб чиқилади

Пойтахт ҳокими инвестор ўзига берилган вазифаларни бажармаётганини айтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 16 декабрь кунги 22-ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини ободонлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.

Фото: «Спутник»

Ортиқхўжаев шаҳар экологияси тўғрисидаги саволга жавоб бергач, Сенат раиси Танзила Норбоева Ғафур Ғулом боғи билан боғлиқ ишлар якунига етмагани, буни назоратга олиш кераклигини таъкидлади.

«Аввало, ҳар бир дарахт учун қайғураётган одамларимиз бор. Шунисига ҳам шукр! Бу ҳам давлатнинг ривожланаётганини билдиради. Илгари дарахт кесилса, ҳеч ким аҳамият бермасди. Мен фуқароларимизга миннатдорлик билдираман. Ҳокимлик ҳам буни эътиборсиз қолдирмайди. 

Ғафур Ғулом парки икки йил олдин инвесторга берилган. Бизга кўрсатган, Президентга кўрсатилган лойиҳасида ҳеч бир дарахтни кесмаслик, пляж зоналарини қолдириш, реконструкция қилиш ва қўшимча янги аттракционлар қуриш белгиланган эди. 

Лекин инвестор, мана, бир йилдан ошди, ўзига қўйилган вазифаларни бажармади. Мен буни қайта кўриб чиқишни таклиф қиламан. Буни қайта кўриб чиқамиз», — дея жавоб қайтарди Тошкент ҳокими.

Маълумот ўрнида Ғафур Ғулом боғи 2019 йил август ойида BMP Smart Decision компаниясига 49 йилга ижарага берилган. Компания инвеcтицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши лозим.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42