Туркманистон қишлоқларида оқсоқоллар тўй тадбирларини ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориб, тавсиялар бермоқда. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Фото: «Eurasianet»

Маълум қилинишича, оқсоқоллар тўй-ҳашамларда ижро этиладиган мусиқалар бўйича маҳаллий ҳокимлик талабларини эшиттирган. Унга кўра, тўйларда айтиладиган қўшиқларнинг аксарияти туркман тилида бўлиши керак. Шунингдек, чет эл қўшиқларини туркман тилига таржима қилиш ва янги турмуш қурганлар мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқларидан бирига тўй рақсини ижро этишлари тавсия этилган. Мисол тариқасида, президент ижросидаги «Ak güllerim saňa» қўшиғи келтириб ўтилган.

Аввалроқ «Пандора ҳужжатлари»да келтирилган Бердимуҳамедовнинг жиянига алоқадор компания фаолиятини тугатиши хабар берилганди. Шунингдек, Туркманистон президенти жиянларининг Дубайда 16 та квартираси борлиги маълум бўлганди.