АҚШ давлат департаменти Ал-Қоида террорчилик гуруҳининг бир қатор етакчилари Эронда яшаётганини маълум қилди. Бу ҳақда департаментнинг терроризмга қарши кураш координатори Жон Годфри маълум қилди.

Фото: «Bloomberg»

Унинг сўзларига кўра, Теҳрондаги ҳукумат Ал-Қоида тармоғи вакилларига «Эронда хавфсиз яшашга» рухсат беради. Бундан ташқари, «Эрон қора рўйхатга киритилган террористик гуруҳлар спектрини молиялаштириш, ўқитиш, қурол ва жиҳозлар билан таъминлашда давом этмоқда», деб ҳисоблайди америкалик дипломат.

«Биз Ал-Қоида раҳбарлари Теҳрон ва унинг атрофида яшашда давом этаётганидан чуқур хавотирдамиз», — дейди координатор терроризмга қарши кураш бўйича навбатдаги йиллик ҳисоботни эълон қилиш давомида.

Ҳисоботда таъкидланишича, Эрон ҳалигача мамлакатда яшовчи Ал-Қоида раҳбарларини жавобгарликка тортишга тайёр эмас. Бундан ташқари, ҳудудида бўлган бу шахслар исмини эълон қилишдан бош тортмоқда.

Қайд этилишича, Эрон Ал-Қоида вакилларига ўз ҳудудида тахминан 2009 йилдан буён пул билан таъминлаб, жангариларни Жанубий Осиё ва Сурияга ўтказишга рухсат берган.

Аввалроқ АҚШ армияси «Ал-Қоида» етакчисини ўлдириш учун Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирганди. Шунингдек, «Ал-Қоида»нинг юқори мартабали етакчиси ўлдирилганини эълон қилганди ҳамда мамлакат «Ал-Қоида» раҳбари Бин Ладеннинг ўлимига алоқадор маълумотларни нега яшираётгани айтилганди.