Америка президенти Жо Байден мамлакат мудофаа вазири Ллойд Остиннинг исми ва фамилиясини унутиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, воқеа Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашган ҳарбий хизматчиларга «Шон-шараф» медалларини топшириш маросимида юз берган. Миннатдорчилик нутқи чоғида Америка етакчиси узоқ вақт давомида Пентагон раҳбарининг исмини эслай олмаган.

«Бу ердаги барча меҳмонларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, вазир… вазир… вазир Остинга», — деган Байден.

Маълумот учун, Байден аввалроқ Ливия ва Сурияни, Ироқ ва Эронни, Барак Обама ва Дональд Трампни, эскалация ва эмлашни аралаштириб юборганди.

Аввалроқ Жо Байден сайловчилар билан учрашувда ноодатий ҳаракатлар қилганди. Шунингдек, у нутқида аёлни эркак билан чалкаштириб юборганди.