«Дельта» ва «омикрон» штамининг ўзаро таъсири борасидаги тадқиқот натижаси эълон қилинди

Лондондаги Неврология институти профессори Карл Фристон «Известия» нашрига коронавируснинг «дельта» ва «омикрон» штамининг ўзаро таъсири ўрганилган тадқиқот натижасини эълон қилди.

Фото: «Известия»

Унинг сўзларига кўра, олимлар ҳали ҳам янги «омикрон» штами «дельта» билан қандай ўзаро таъсир қилишини аниқ билмайди. Аммо тадқиқот жараёнида дастлабки маълумотларни олишга муваффақ бўлинган.

«‘Омикронʼ ва ‘дельтаʼ биргаликда катта инфекция тўлқинига олиб келади, эҳтимол, бу олдинги барча тўлқинлардан ҳам кучлироқ бўлади. Шу билан бир қаторда, бу икки вариант рақобатлаша олади, бунинг натижасида ‘дельта’нинг ўрнини ‘омикронʼ эгаллайди», — дейди олим.

Ушбу цсенарийда, мутахассиснинг сўзларига кўра, Буюк Британиядаги ҳозирги «дельта» тўлқини тезда «омикрон» тўлқини билан алмашади, аммо касалликни юқтириш даражаси паст бўлади.

«Ҳозирда уларнинг ўзаро таъсири қандай бўлиши аниқ эмас. Келгуси бир неча ҳафта ичида Буюк Британияда содир бўладиган ҳолат билан боғлиқ маълумотлар ушбу икки вариантнинг реал ҳаётда қандай ўзаро таъсирда бўлишини кўрсатади ва қайсидир маънода Буюк Британияда содир бўлаётган воқеалар бутун дунё учун муҳим ўрнак бўлади», — дея хулоса қилган Карл Фристон.

Маълумот ўрнида, Жанубий Африкада топилган «омикрон» штами ҳозиргача 80 га яқин давлатга аниқланган.

Аввалроқ олимлар «омикрон» инсон организмининг қайси қисмида кўпайишини аниқлаганди. Шунингдек, ушбу штамнинг иккита ноодатий аломати маълум бўлганди.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади