Эквадорда маданий мерос объекти сифатида таснифланган иккита бино ер остига тушиб кетди. Бу ҳақда «Independent» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва бошқа фавқулодда вазиятлар ходимлари етиб келиб, яқин-атрофдаги бинолардан 300 га яқин одамни эвакуация қилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани қайд этилган. Аҳоли ҳодисага ҳудудда ноқонуний кон қазиб олиш ишлари сабаб бўлганини айтган ва бу уларнинг ҳаётини хавф остига қўяётганини таъкидлаган.

Аввалроқ Бошқирдистонда кўл ер остига чўкиб кетганди. Шунингдек, АҚШдаги шаҳарлардан бири чўкишни бошлаганди.