Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган. Шу боис у табаррук қадамжо сифатида эъзозланади. Хорижий давлатлар раҳбарларининг бу ерга келиши корейс халқига ҳурмат ифодаси ҳисобланади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади. Давлат раҳбари Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Корея Республикасига жўнаб кетиб, етиб боргани ҳақида хабар берилганди. Сеул шаҳридаги аэропортда давлат раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлган. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортиб, артиллериядан тўплар отилган.