Буюк Британиянинг Манчестер университети олимлари руҳий касалликлари бўлган одамларда коронавирусдан касалланиш ва ўлиш эҳтимоли беш баравар юқори эканини аниқлади. Бу ҳақда «Molecular Psychiatry» хабар берди.

Фото: «The Conversation»

Маълум қилинишича, тадқиқотда шизофрения ёки бошқа руҳий касалликларга чалинган 1925 киши, биполяр руҳий касалликка чалинган 1483 киши ва депрессиядан азият чекаётган 41 448 кишининг маълумотлари таҳлил қилинган. Уларнинг 16 282 нафарида COVID-19 тести ижобий чиққан, 2885 нафари касалхонага ётқизилган, 1081 нафари эса вафот этган.

Натижада руҳий касал бўлган одамларда коронавирусдан ўлим хавфи бошқаларга қараганда 4,84 баравар юқори экани маълум бўлган. Биполяр руҳий хаста бўлганларда ковиддан ўлиш хавфи 3,76 га, депрессияда эса 1,99 га юқори бўлган.

Бундан ташқари, руҳий ёки биполяр руҳий хаста одамлар орасида касалхонага ётқизиш улуши мос равишда 35,8 ва 37,3 фоизни ташкил этса, бундай касалликга чалинмаганларда кўрсаткич 16,6 фоиздан иборат бўлган.

Аввалроқ олимлар ковиддан тузалганларда кузатиладиган хавфли аломатни аниқлаганди. Шунингдек, пандемиянинг тугашига сабаб бўладиган яна бир омил маълум қилинган.