Коронавируснинг «омикрон» штами лабораторияда ишлаб чиқилганми?

Россия Фанлар академияси олимлари коронавируснинг «омикрон» штами сунъий равишда ишлаб чиқилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, вирусологлар ҳамкасби Пётр Чумаковнинг «омикрон» штами сунъий келиб чиққани ҳақидаги баёнотига жавоб берган. Чумаков британиялик олимлар маълум бўлган барча мутацияларни бир жойга тўплаган ва унга «учта аминокислотадан иборат модда»ни қўшган, натижада «омикрон» штами келиб чиққанини айтган.

«Коронавируснинг ўзгарувчанлиги ва пластиклиги билвосита унинг табиий келиб чиқиши назарияси ҳақида гапиради. Агар биз ‘омикрон’ни генетик муҳандислик усуллари билан йиғилган деб ҳисобласак, бу қандай мақсадда қилингани ва қандай қилиб тарқалгани аниқ эмас. Бундай ўзгаришлар тадқиқотчиларга суд ва қамоқ билан таҳдид қилади, деярли ҳеч ким бундай вазифани бажара олмайди, айниқса, ҳозирги вазиятда», — дейди вирусолог, Москва давлат университети профессори, биология фанлари доктори Алексей Аграновский.

Аввалроқ АҚШда Ухань лабораториясига оид янги маълумотлар берилган. Шунингдек, Ухань вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот бергани хабар қилинганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз