Марказий Осиё ва Европада 3 млн дан ортиқ бола камбағаллар қаторига кириши мумкин

Яқин келажакда Марказий Осиё ва Европада 3 миллиондан ортиқ бола камбағаллар қаторига кириши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) маълумотларига таяниб, «Anadolu Agency» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Маълум қилинишича, бугунги кунда Европа ва Марказий Осиёда миллионлаб болали оилалар миллий қашшоқлик чегарасидан пастда яшамоқда. Уларнинг сони умумий ҳисобда 22 миллион бола ва оилаларни ўз ичига олади. Яқин келажакда эса уларнинг сафига яна 6,4 миллион киши қўшилади, шулардан 3,2 миллион нафарини болалар ташкил этади.

Маълумотларга кўра, шу ҳафтада UNICEF шафелигида Марказий Осиё ва Европа минтақаси парламентарийлари билан юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтган. Унинг мақсади пандемия даврида минтақада болалар қашшоқлигининг тез суръатлар билан ўсиш муаммосини ва минтақа учун ушбу оғир даврда болалар ҳамда ёшлар ҳуқуқини қандай ҳимоя қилиш муҳокамаcидан иборат бўлган.

«Коронавируснинг оқибатлари болалар билан боғлиқ масалаларга жиддий таъсир кўрсатди. Айниқса, мактабларнинг ёпилиши сифатли таълим олиш имкониятидаги тафовутни кенгайтириб, кўплаб болаларни институционал ёрдамсиз қолдирди», — дейди UNICEF’нинг Марказий Осиё ва Европа бўйича минтақавий директори Афшан Хон.

Унинг сўзларига кўра, ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва коронавирусга қарши жавоб беришда болаларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинишини таъминлаш учун шошилинч чора кўриш керак.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи бўлган соҳа маълум қилинганди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятларда дронлардан фойдаланиши айтилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз