Россиялик олимлар коронавирусдан тузалган одамларнинг кўпчилиги эрта қаришга дуч келаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, коронавирус инсоннинг асосан томирлар эндотелийси, яъни томирлар ичида жойлашган ҳужайраларнинг юпқа қатламига зарар етказишни мақсад қилган. Россиялик молекуляр биолог ва вирусолог Максим Скулачев ковиднинг инсон танасига таъсири қаришга ўхшашлигини айтган.  Ўз навбатида, иммунолог Владислав Жемчугов коронавирус туфайли қариш қон томирларининг ёмонлашувига боғлиқлигини қўшимча қилган. Унинг фикрича, коронавирус умр кўриш давомийлигини қанчалик қисқартиришини аниқ ҳисоблаб бўлмайди.

Аввалроқ япониялик олимлар ковидга қарши табиий дори ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, дельта» ва «омикрон» штамининг ўзаро таъсири борасидаги тадқиқот натижаси эълон қилинганди.