Коронавируснинг янги «омикрон» штами «дельта» келтириб чиқарадиган инфекцияни даволашда ишлатилган дори воситаларининг таъсири туфайли шаклланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси президенти Александр Сергеевга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Google Images

Маълум қилинишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ноябрь ойи охирида Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги варианти ташвишга солишини айтган.

«Энди одамда вирус ҳақиқатан ҳам шу шаклда пайдо бўлган деган таассурот пайдо бўлади, чунки у янги кўринишга эга бўлиши учун мутацияланишга мажбур бўлган», — деган Сергеев.

Шунингдек, у «омикрон»нинг пайдо бўлиши ҳақида турли хил назариялар мавжудлигини айтган. «Бу қандайдир дори дунёнинг қайсидир минтақасида ‘дельта’га қарши синовдан ўтказилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунинг оқибатида вирус кучли мутацияга учраган», — дея қўшимча қилган Россия Фанлар академияси раҳбари.

Аввалроқ «омикрон» штами сунъий равишда ишлаб чиқилмагани айтилганди. Шунингдек, Ухань вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот берганди.