Ўзбекистонда 17 декабрь куни 7-12 даража ҳарорат билан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 18 декабрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, бунинг ҳисобига фақат кечки соатларда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқни ташкил этади, кундузи 14–17 даража илиққача кўтарилади.

19 декабрь куни кўнгина вилоятларда ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг шимолида бироз ёмғир ёғиши эрталаб тўхтайди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи 8-13 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.