Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз маъмурияти, оммавий ахборот воситалари ва спорт федерацияси вакиллари билан бирга жонли эфирда футбол ўйнайди. Бу ҳақда «24.кг» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, Қирғизистон президенти матбуот хизмати Садир Жапаров бошчилигидаги президент маъмурияти жамоаси 17 декабрь куни мамлакат футболининг 100 йиллигига бағишланган футбол бўйича ўртоқлик турнирида иштирок этишини хабар берган. Тадбир Қирғизистон футбол иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган.

Қайд этилишича, мазкур турнирни ўтказишдан асосий мақсадлардан бири мамлакатда спортни оммалаштириш ва ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдан иборат.

Таъкидланишча, турнирда президент Администрацияси жамоаси, миллий футбол фахрийлари, оммавий ахборот воситалари, спорт федерасияси вакиллари, бизнесменлар ҳамда маданият арбоблари иштирок этади.

Аввалроқ Қирғизистон президенти қамоқдаги депутатликка номзодга овоз берганди. Шунингдек, у айрим сиёсатчилар давлат тўнтариши режалаштирганини айтганди.