Қуёшда кетма-кет кучли чақнашлар кузатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «UAE Inside»

Маълум қилинишича, олимлар 14 декабрдан бери 34 та C синфидаги чақнашларни қайд этган. 16 декабрь куни эрталаб C синфидаги чақнаш билан боғлиқ бўлган Қуёшдан иссиқлик ажралиб чиққан. 17 декабрга ўтар кечаси М синфидаги кучлироқ чақнаш содир бўлган. Қуёш фаоллиги индекси тўқ сариқ даражага кўтарилган.

Таъкидланишича, Қуёш чақнаши даражаси А, Б, C, М ва Х синфига кўра таснифланади. Россия Фанлар академиясининг П.Н.Лебедев номидаги физика институти Қуёш рентген астрономияси лабораторияси мудири Сергей Кузин Қуёшдан ажралган плазма булути яқин кунларди Ерда магнит бўронига сабаб бўлишини айтган.

Аввалроқ Ерни кучли магнит бўронлари қоплаши ва Қуёшда кучли чақнаш содир бўлгани маълум қилинган.