Шавкат Мирзиёев 2022 йилни «Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб дипломатик номлашни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Кореяга ташрифи давомида 2022 йилни «Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб номлашни таклиф этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари мулоқот давомида глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашган. Ўзбекистон ва Кореянинг кўплаб масалалар юзасидан қарашлари ўхшашлиги, мамлакатлар халқаро майдонда бир-бирига кўмаклашаётгани қайд этилган. Корея Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланишини, шунингдек, 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясини ўтказиш жойи сифатида Самарқанд номзодини қўллаб-қувватлаган. Ўзбекистон, ўз навбатида, Кореянинг 2024–2025 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзоси бўлиш ниятини қўллаб-қувватлаши маълум қилинган.

Шавкат Мирзиёев «Корея Республикаси – Марказий Осиё» форумининг минтақа барқарор тараққиётига кўмаклашишдаги ўрни кучайиб бораётганини юқори баҳолаган.

Шундан сўнг раҳбарлар Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилган. Таъкидланишича, бу ҳужжатда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадлари ўрин олган. Рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва кучли ижтимоий сиёсат соҳалари алоҳида стратегик шерикликнинг уч муҳим йўналиши сифатида белгиланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан 2022–2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022–2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, шунингдек, энергетика соҳасида ўзаро мулоқот ўрнатиш, «ақлли шаҳар»ларни ривожлантириш, Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси орқали молиялаштириш, нодир металлар, мис ва уларнинг қотишмаларига оид меморандумлар имзоланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, ташриф доирасида ахборот технологиялари, «ақлли» қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид меморандумлар ҳамда Иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликда тиббий ускуналар етказиб бериш тўғрисида битим имзоланган.

Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео