Тошкент вилоятида ЙҲХБга тегишли, 01 202 VSG давлат рақам белгили «Tracker» қоида бузгани учун жарима майдонига жойлаштирилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқда «Tracker» русумли, 01 202 VSG давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган ва ушбу видео юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда баённома расмийлаштирилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, автоблогер Мақсуд Музаффаров ушбу автомобилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлигининг dyhxx.uz сайтига кўра, 148 499 000 сўм қарздорлик борлигини маълум қилган.

ЙҲХББ мазкур автомобиль бўйича ўз муддатида бартараф қилинмаган қарздорлик ҳолати юзасидан автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилиб, ҳолат бўйича вилоят ИИББ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганини билдирган. Аммо блогер Dyhxx.uz сайти автомобиль жарима майдонида эмаслигини кўрсатаётганини айтган.

Фото: Telegram / @avtobloguzАввалроқ Фарғонада ЙПХ ходими йўл қоидасини бузгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда бош кийимидан алкотестер сифатида фойдаланган ходимга хизмат текшируви тайинланган.