«Афғон халқига иш топиб бериш керак» — Президентнинг махсус вакили

АОКАда 17 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев мамлакатда катта инфраструктуравий лойиҳалар амалга оширилиши кераклиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Махсус вакил афғон халқининг ҳозирги иқтисодий аҳволи фожиавий эканлигини таъкидлади ва мамлакатга кўрсатиладиган кўмак гуманитар ёрдам билан чекланмаслиги кераклигини айтди.

«БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда 23–24 миллион афғон аҳолиси қашшоқликка юз тутган. 2022 йилнинг ўртасига бориб, аҳолининг тахминан 97 фоизи қашшоқликка юз тутиши мумкин. Бу қуруқ рақамлар эмас. Бу фожиа. Бу фожиага биз бефарқ қараб тура олмаймиз.

Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш билангина бу вазиятдан олиб чиқиш қийин. Афғон миллий иқтисодини қайта тиклаш керак. Бу вазиятдан чиқиш учун афғон халқига иш топиб бериш керак. Катта инфратузилмали лойиҳалар амалга ошириб, афғон халқи ўзи ишлаб, ўзи пул топиб, ўз ҳаётини бемалол кечиришига ёрдам бериш керак», — деди Исматулла Иргашев.

Шунингдек, Президент вакили ҳозирда Мозори Шариф шаҳрида ўзбек мутахассислари ҳамкорлиги билан қайта тикланаётган аеропортдаги ишлар узоғи билан 1 ой вақтда тугаши мумкинлигини айтиб ўтди.

Аввалроқ Ўзбекистонда яшаб турган афғонистонлик муҳожирлар тақдири ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, Афғонистон Ўзбекистон билан парвозларни тиклаши айтилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма