Греция Туркияни бир кун ичида 42 марта ҳаво ҳудудини бузишда айблади

Туркия ҳарбий самолётлари 17 декабрь, жума куни Греция ҳаво ҳудудини 42 марта бузди. Бу ҳақда Греция Миллий мудофаа бош штабига таяниб, «Perild» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълумотларга кўра, 13 та турк ҳарбий самолёти, жумладан, 5 та F-16 қирувчи самолёти (улардан иккитаси қуролланган бўлган), иккита CN-235 электрон самолёти ва 1 та дрон миллий ҳаво ҳудудини 42 та марта бузган.

«Греция ҳарбий самолётлари турк қирувчиларини ушлаб туриш учун осмонга кўтарилди, бу эса халқаро амалиётга кўра, қоидабузарларни Греция ҳаво ҳудудини тарк этишга мажбур қилди», дейилади Бош штаб хабарида.

Маълумот ўрнида, Греция ва Туркия НАТО бўйича иттифоқчилар бўлиб, 1996 йилда турк томонининг Имиа умумий номи остидаги Грециянинг ҳеч ким яшамайдиган 2 та оролига бўлган даъволари туфайли уруш ёқасига келиб қолган. Анқара ҳам ушбу оролларни хариталарда ўзиники сифатида тасвирлашда давом этмоқда (турк тилида улар Кардак деб аталади).

Грециянинг ҳудудий сувлари Эгей денгизидаги икки мингдан ортиқ ороллари атрофида олти денгиз милига чўзилган. Бироқ Афина буни халқаро миқёсда тан олинган стандарт бўлган 12 денгиз милигача кенгайтириш ҳуқуқига эга эканини даъво қилмоқда. Ўз навбатида, Анқара Афинани Грециянинг ўз ҳудудий сувларини бундай кенгайтириши «уруш эълон қилиш учун расмий сабаб»га айланишидан огоҳлантирган.

Аввалроқ Греция бош вазири Туркияни халқаро ҳуқуқни бузишда айблаганди. Шунингдек, Туркия Грецияга уруш билан таҳдид қилгани айтилганди. Ҳамда мамлакат Грецияга қарши шикоят билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилган.

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
Андижон, Жамият18:41 | 15.8.22
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди