Ҳиндистон турли хил жанговар, жумладан, ядровий нишонларни йўқ қила оладиган янги авлод «Agni P» баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Hindustan Times» хабар берди.

Фото: «India Today»

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати баёнотига кўра, синов Бенгал кўрфазидаги Абдул Калам оролидаги полигонда амалга оширилган.

«Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 11:06 да (Тошкент вақти билан соат 10:36) Бенгал кўрфазидаги Абдул Калам оролидан янги авлод ‘Agni Pʼ баллистик ракетасини муваффақиятли учирди», дейилади хабарда.

Шунингдек, таъкидланишича, ракетанинг парвози доимий равишда радарлар, ер ва денгиз оптик-электроник кузатув тизимлари ёрдамида кузатилган. Ҳужжатда айтилишича, ракета маълум траектория бўйлаб ҳаракатланиб, барча синов мақсадларини амалга оширган.

Аввалроқ Ҳиндистонда чегарачилар 3 тишли электр найза билан қуроллантирилиши маълум бўлганди. Шунингдек, мамлакат танкка қарши янги авлод ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказгани хабар берилганди.