Журналистлар ижодий уюшмаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

Таъкидланишича, Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ОАВда кенг ёритилиб боришини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Мана шу жараёнда мамлакатимизда қарийб 2000 га яқин ОАВ фаолият кўрсатмоқда. Айни жараёнда ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жуда муҳим.

Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

Журналистлар ижодий уюшмаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида келишуви — меморандум имзоланишидан кўзланган асосий мақсад ҳам ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.