Ҳафтанинг энг сара суратларини этиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Reuters»

Ла-Манш орқали Англияга ўтган муҳожирларга ёрдам кўрсатилди.

Фото: «AFP»

Украинанинг сепаратист ҳудудлар билан чегара чизиғидаги ерости йўлакларида юрган аскар.

Фото: «Getty Images»

Кениядаги табиат қўриқхонасида озиқ ва сувдан қийналган 6 та жирафа сув омборидан сув ичиш пайтида ботқоққа ботиб қолиши оқибатида вафот этди.

Фото: «AP»

Гонконгдаги савдо марказида чиққан ёнғиндан қутқарилган аёллар.

Фото: «Getty Images»

АҚШнинг Майфилд шаҳридаги театр биносининг саҳна қисми мамлакатда юз берган кучли торнадо оқибатида бузилиб кетди.

Фото: «Getty Images»

Гаитида юк машинасининг портлаб кетиши оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Мамлакат ҳозирда жуда оғир иқтисодий ва гуманитар инқирозни бошдан кечирмоқда.

Фото: «Getty Images»

Мамлакатдаги инқироз сабаб уни тарк этган гаитилик оилалар АҚШга йўл олган ва улар орасида ҳомиладор аёллар ҳам бор. Суратда АҚШ чегарасидаги гаитилик муҳожирлар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 16–17 декабрь кунлари расмий ташриф билан Корея Республикасида бўлди. Сеул шаҳридаги «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Суратда Президент рафиқаси билан фахрий қоровул олдидан ўтмоқда.

Фото: «Getty Images»

Рим ташқарисида юз берган сув кўтарилиши.

Фото: «EPA»

Англия ва Австралия ўртасида ўтказилган крикет ўйинидаги мухлислар.

Фото: «Interfax»

Испания осмонидаги Геминидлар метеорид ёмғири.