Биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университетининг (АҚШ) биология мактаби профессори Анча Баранова «Lenta» нашри билан бўлиб ўтган суҳбатда коронавируснинг «омикрон» штамидан ҳимоя қилувчи усулларни маълум қилди.

Фото: «Axios»

Унинг сўзларига кўра, ниқобларни тўғри тақиш ва дорихоналарга боравермаслик коронавируснинг «омикрон» штамидан ҳимояланишга ёрдам беради.

«Аввало, тиббий ниқобларни фақат иягига тақишни тўхтатиш ва уларни бурунни ёпиш орқали тўғри ишлатишга ўтиш керак», — дейди биолог.

Бундан ташқари, мутахассиснинг қайд этишича, дорихоналарга боравермаслик мақсадида биринчи ёрдам учун зарур бўлган одатий дори-дармонларни олдиндан сотиб олиш керак. «Чунки тор дорихоналар коронавирус тарқалишига олиб келиши мумкин», — дейди мутахассис.

Аввалроқ япониялик олимлар ковидга қарши табиий дори ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, олимлар «омикрон» инсон организмининг қайси қисмида кўпайишини аниқлаганди.