Ўзбекистон коллеж ва техникумларида контракт тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон коллеж ва техникумларида контракт пулини тўлаш муддати 2022 йил 20 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2021/2022 ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2022 йилнинг 20 январигача (20 январь куни ҳам) этиб белгиланди.

Шунингдек, 2021/2022-ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг касб олишга бўлган қизиқишини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, уларни берган аризаларига мувофиқ имтиҳон топширган фанлар мажмуаси бир хил бўлган касб ёки мутахассисликларнинг вакант ўринларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олийгоҳларида контракт маблағларини тўлаш муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилганди. Олий таълим вазирлигининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, ушбу тартиб барча курсдаги талабаларга тааллуқли ҳисобланади.

Тошкентдаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди
Жамият19:01 | 15.8.22
Тошкентдаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
Андижон, Жамият18:41 | 15.8.22
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади