Пенсия даврида яшаш учун энг яхши давлатлар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда «Our Life Plan» порталининг янги тадқиқотига асосланиб, «Express» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, пенсия даврида яшаш учун энг яхши давлатлар учлигини Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Австралия ва Исроил ташкил этган. Рўйхат бахт рейтинги, яшаш нархи, ўртача ойлик иш ҳақи, ўртача йиллик ҳарорат ва йилига қуёш нури тушган соатлар кўрсаткичи каби омиллардан фойдаланган ҳолда тузилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, БАА пенционерлар учун энг яхши давлатга айланган. Мамлакатда йиллик ҳаво ҳарорати ўртача 27 даражани ташкил этган, Қуёш йилига 3508 соат нур сочиши қайд этилган. Бу кўрсаткичлар юқори турмуш даражаси ва ўртача ойлик иш ҳақи билан бирга мамлакатга биринчи ўринни эгаллаш имконини берган.

Пенсия даврида яшаш учун энг яхши беш давлат қаторига Австралия, Исроил, Баҳрайн ва Саудия Арабистони кирган. Биринчи ўнталикдан Испания, Мальта, Колумбия ва Таиланд ўрин олган.

Аввалроқ пандемия даврида яшаш учун энг яхши давлатлар эълон қилинганди. Шунингдек, БМТ дунёдаги энг барқарор шаҳарни маълум қилганди.