Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ЙПХ ходими ва автотранспорт воситаларини ювиш шохобчаси ишчи ходими ўртасида тортишув юз берди. Бу бўйича тарқалган видеолавҳа юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа 16 декабрь куни соат 17:00 да ЙПХ ходими А.Атаўбаев ҳамда Чимбой туманида жойлашган автотранспорт воситаларини ювиш шохобчаси ишчи ходими ўртасида содир бўлган. Видеода ЙПХ ходимининг пул берса, машинани навбатсиз ювдира олиши айтилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қорақалпоғистон ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда бош кийимидан алкотестер сифатида фойдаланган инспекторга қаттиқ ҳайфсан берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида ЙҲХБга тегишли «Tracker» қоида бузгани учун жарима майдонига қўйилган.