Қирғизистон чегара хизмати янги ҳарбий қурол билан таъминланди — фото

Қирғизистон чегара хизмати янги ҳарбий қурол билан таъминлангани маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «BaigeNews.kz»

Маълум қилинишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18 декабрь куни мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати таъминланган «Байрактар» бошқарувчисиз аппаратларини кўздан кечирган. Жараён давомида давлат раҳбарига мазкур қурилмаларни бошқариш тизими ҳақида сўзлаб берилган ва иши намойиш этилган.

Фото: Қирғизистон президенти ахборот хизмати
Фото: Қирғизистон президенти ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур қурилмалар тўлиқ республика бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлиб, улардан мамлакат мудофаа хавфсизлигини, жумладан, давлат чегараларини қўриқлашда фойдаланилади.

Фото: Қирғизистон президенти ахборот хизмати
Фото: Қирғизистон президенти ахборот хизмати

Аввалроқ Қирғизистонда давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинганди. Шунингдек, Украина президенти давлат тўнтариши уюштирилиши ҳақида маълумот олганини айтганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз