Қорақалпоғистонда бош кийимидан алкотестер сифатида фойдаланган инспекторга қаттиқ ҳайфсан берилди

Қорақалпоғистонда бош кийимидан алкотестер сифатида фойдаланган ходимга хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, ЙПХ ходимига қаттиқ ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ноябрь ойида Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.М. томонидан «Matiz» русумли автомобиль тўхтатилган. ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузгани учун инспектор З.М.га нисбатан қаттиқ ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилиши белгиланган.

Аввалроқ Жиззахда ҳайдовчига алкотестер ўрнига елим идиш берган ЙПХ ходимларига чора кўрилган эди. Шунингдек, Тошкент вилоятида ЙҲХБга тегишли «Tracker» қоида бузгани учун жарима майдонига қўйилган.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади