Россия ва Хитойни бир-бирига яқинлаштирувчи омил маълум қилинди

Халқаро сиёсий муҳит Россия ва Хитойни стратегик шерикликни мустаҳкамлашга ундамоқда. Бундай фикрни Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Американинг «Newsweek» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «East Asia Forum»

Унинг таъкидлашича, дунёдаги мавжуд вазият, шубҳасиз, Москва ва Пекин ўртасидаги стратегик шерикликнинг мустаҳкамланишига олиб келади. Бироқ дипломатнинг айтишича, АҚШ ва унинг NATO’даги иттифоқчиларидан фарқли ўлароқ, Россия ва Хитой ҳеч қандай суверен давлатга нисбатан геосиёсий режа ва мақсадларни кўзламайди.

Антоновнинг сўзларига кўра, Россия ташқи сиёсати «халқаро ҳуқуқ, тенглик, ўзаро ҳурмат ва суверен давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига асосланган барқарор халқаро муносабатлар тизимини яратишга» қаратилган.

Аввалроқ Россия АҚШга қачондан бошлаб душман бўлгани маълум қилинганди. Шунингдек, Британия махсус кучлари Россия ва Хитойга қарши ҳарбий операцияга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз