Россиялик олимлар қандай инсонлар коронавирусдан ҳимояланганини маълум қилди

Россиялик олимлар қандай инсонлар коронавирусдан ҳимояланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Ura.ru» хабар берди.

Фото: «The Moscow Times»

Маълум қилинишича, вирусолог, молекуляр биолог, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг етакчи илмий ходими Максим Скулачев ва микробиолог, Мечников номидаги илмий-тадқиқот институти илмий директори, Россия Фанлар академияси академиги Виталий Зверев ушбу мавзу юзасидан интервью берган.

Уларнинг сўзларига кўра, баъзи одамлар минг йиллар давомида инсоният орасида тарқалиб келган бошқа коронавируслардан кейин пайдо бўлган ўзаро иммунитет ҳамда эмлаш туфайли COVID-19’дан ҳимояланган бўлиши мумкин.

Микробиолог Зверевнинг таъкидлашича, баъзи одамларга ўзаро иммунитет туфайли COVID-19 таъсир қилмайди. Бунга уларнинг аввалроқ коронавируснинг бошқа кўринишларига чалиниб, ундан тузалгани сабаб бўлади.

Аввалроқ олимлар коронавируснинг ҳақиқий тарқатувчиларини топгани айтилганди. Шунингдек, коронавирусга қарши супериммунитет ҳосил қилиш йўли маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз