Шарқий экспресс. Истанбулда Туркия–Африка саммити. Таҳлилчилар нима деяпти?

17–18 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия–Африка ҳамкорлигининг 3-саммити ўтказилмоқда. Ҳозирда чуқур молиявий  бўҳронлар ичида қолаётган Туркия Африкада нималарни кўзламоқда? Умуман ушбу саммитдан кўзланган мақсадлар қандай? «Шарқий экспресс» рукнининг бугунги сонида бу борадаги хорижий нашрлар ва экспертлар фикрини ҳавола этамиз.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий Истанбулда, 2021 йил 17 декабрь.
Фото: «Reuters»

Туркиянинг Африка қитъасидаги фаоллиги ҳақида сўз юритар экан «Bugun.uz» колумнисти россиялик антрополог, Африка бўйича эксперт Алексей Целунов шундай дейди:

«Совуқ урушдан кейин Африкадаги бошқа ҳар қандай хорижий куч каби Туркиянинг ҳам сиёсати имкон қадар прагматикдир. Туркия, энг аввало, иқтисодий ва геосиёсий соҳаларда ўз манфаатларини кўзлайди, қисқа муддатли ва амалга оширилиши мумкин бўлган вазифаларни қўяди ва ўз йўналишини доимий равишда тўғрилаб боради. Фақат битта умумий мақсадни — дунёда ўз салмоғи ва таъсирини оширишни назарда тутади».

Шунингдек, Financial Afrik нашри Туркиянинг Африкадаги фаоллигини унинг Европа Иттифоқига кириш лойиҳаларининг турғунлигида, деб ҳисоблайди. Яъни Эрдўғон Европада топа олмайдиган иқтисодий ва ҳарбий истиқболни бера оладиган Африкага эътибор қаратишни афзал кўради.

Daily Sabah нашри эса Туркиянинг қитъадаги гуманитар лойиҳаларда фаоллигини юмшоқ кучдан фойдаланиш сифатида баҳолайди. Шу орқали Туркия Африкада мустаҳкамланиб олишига йўл қидирмоқда, дейди нашр.

Африка ҳаёти билан боғлиқ воқеаларни ёритадиган RFI радиоси эса Туркиянинг минтақадаги фаоллигини кафолатлайдиган яна бир жиҳат мудофаа саноати эканлигини қайд этади. Жумладан, Туркия сўнгги йилларда бу борадаги энг етакчи давлатлардан бири бўлиб турибди ва турк дронлари ҳар қандай мамлакат орзу қиладиган қуролга айланиб бўлди. Туркия дронлари Ливияда Халифа Ҳафтарга қарши курашда қўл келди. Шунингдек, Марокаш ва Тунис ҳам ушбу қуролларни синаб кўришга эришди.

AFP нашрига кўра, Эфиопияга турк ҳарбий ва аэронавтика маҳсулотлари экспортининг ҳажми 2021 йилнинг январь–ноябрь ҳолатига кўра 94,6 миллион долларни ташкил қилади. Олдинги йилнинг худди шу даври мобайнидаги кўрсатгич эса 235 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Шубҳа йўқки, бу галги саммитда ҳам бу борадаги келишувлар ҳақида музокаралар бўлиши аниқ.

Женоа университети профессори Федерико Донелли фикрича, Туркия нафақат ҳарбий аслаҳалар етказиб беради, балки мамлакатлар армиясини ўқитишда ҳам фаол бўлади. «Бундан буён Туркия дронлари сабабли бирор-бир давлат билан шартнома тузиш пайтида бир қадам олдинда бўлади», — дейди Донелли.

Фото: «Anadolu Agency»

Journal de l’Afrique нашри эса Туркиянинг минтақадаги энг кучли нуқтаси унинг қитъадаги давлатлар суверенитетига тажовуз қилмаслигида, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Туркия Ғарбнинг чекинишидан мунтазам равишда фойдаланганини таъкидлайди. Шунингдек, Гулен мактабларининг ўрнини Туркиянинг янги Маариф жамғармаси эгаллаётгани ҳам Туркиянинг Африкадаги мустаҳкамлигининг кафолати сифатида қаралмоқда.

Хулоса қиладиган бўлсак, бу галги форумда Туркия минтақада янада мустаҳкам ўрин эгаллаши учун замин ҳозирланади ва президент Эрдўғон таъкидлаганидек икки ўртадаги савдо айланмасини уч бараварга кўпайтириш борасида катта қадамлар ташланади.

Жаҳонгир Остонов тайёрлади

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма