Украина собиқ президенти Порошенко давлатга хиёнат қилишда айблангач, мамлакатдан чиқиб кетди

Украина собиқ президенти Пётр Порошенко 17 декабрь, жума куни мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда унинг «Европа бирдамлиги» партияси матбуот хизмати Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

«ТАСС»нинг хабар беришича, Украина Давлат тергов бюроси Порошенкога Донбасснинг Киев назорати остида бўлмаган қисмидан кўмир етказиб беришни ташкил қилишда, шунингдек, терроризмга ёрдам берганлик иши бўйича сўроққа чақирув қоғози бермоқчи. Бироқ ходимлар буни уддалай олмаган — собиқ президент терговчиларнинг гапини умуман эшитмаган.

Расмий хабарларга қараганда, сиёсатчи Туркия ва Польшага ташриф буюришни режалаштирган. Партия маълумотларига кўра, 18–19 декабрь кунлари Порошенко Туркияда, хусусан, Константинополь патриархи Вартоломей билан бир қатор учрашувлар ўтказади, 20–21 декабрь кунлари эса Польшада бўлиб ўтадиган Россия–Украина–НАТО мавзусига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этади.

Маълум қилинишича, 2021 йил октябрь ойи бошида Украина раҳбарияти мамлакат собиқ президентини давлатга хиёнат қилганликда гумон қилган. Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари мухолифат платформаси — «Ҳаёт учун» партияси сиёсий кенгаши раҳбари Виктор Медведчук иши бўйича ёзувларни эълон қилган, уларда собиқ президент билан боғлиқ қайдлар ҳам бўлган.

Ушбу ёзувларда Медведчук, жумладан, Россия президентининг собиқ ёрдамчиси Владислав Сурков ва президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак билан телефон суҳбатлари ёзиб олинган. Бу суҳбатларда Порошенко ҳам тилга олинган.

Аввалроқ Зеленский Путиннинг Украина ҳақидаги мақоласига жавоб қайтарганди. Шунингдек, Украинада Путиннинг мақоласи сабабли қийин вазият юзага келиши айтилганди. Шунингдек, Путин нима учун Украина ҳақида мақола ёзгани маълум бўлганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз