Ашраф Ғанининг мамлакатдан чиқиб кетишига оид яна бир сабаб маълум қилинди

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг мамлалакатдан чиқиб кетишининг яна бир сабаби маълум қилинди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, собиқ давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳиб унинг Кобулдан қочиб кетишига оид қўшимча маълумот берган.

Унга кўра, Ғанининг мамлакатдан чиқиб кетишига оид қарори АҚШ билан маслаҳатлашмасдан, олдиндан, аммо Афғонистон манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган. Унинг қочишига олиб келган сўнгги туртки Афғонистон ҳукумати ва АҚШ разведкасига келиб тушган ИСИ (Покистон хизматлараро разведкаси) Кобулга киргандан сўнг «Толибон» ҳаракатига Ғанини қатл этишни буюргани ҳақидаги маълумот бўлган.

Ҳамдуллоҳ Моҳибнинг қайд этишича, содир бўлган ҳодиса учун жавобгарликни АҚШнинг собиқ махсус вакили Залмай Халилзод ўз зиммасига олиши керак. Чунки айнан у «Толибон» ҳаракатини Кобулга олиб келган.

Қайд этилишича, Кобул эгалланган кун Моҳиб Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний (ҳозирги қочқинлар бўйича вазир вазифасини бажарувчи) билан учрашмоқчи бўлган, бироқ уни Халилзоднинг ўринбосари Том Уэст тўхтатиб қолган ва «Толибон» ҳаракати Моҳибни тирик қолдирмаслигини айтган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати вакили Ашраф Ғанининг қочиб кетиши сабабини айтганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракатининг собиқ президент Ашраф Ғанига оид қарори маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз