Россиялик иммунолог Николай Крючков эмлаш ёки коронавирусдан тузалгандан кейин унга қарши антитаначаларнинг тезда йўқ бўлиб кетиш сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «The Wire Science»

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бунинг 4 та асосий сабаб бўлиб, улардан бири организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ бўлган иммунитетнинг пастлигидир.

«Баҳорги тадқиқотларга кўра, касал бўлганларнинг 10 фоизида антитаначалар керакли миқдорда ишлаб чиқарилмагани маълум бўлди. Яна 25 фоизда антитаначаларнинг уч-тўрт ой ичида йўқ бўлиб кетгани аниқланди», — дейди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи сабаб 55 ёшдан ошиш ва шу сабабли иммунитетнинг камайиши. «Бундан ташқари, сурункали касалликлар ҳам антиначалар кўрсаткичига таъсир қилади», дейилади хабарда.

Мутахассининг айтишича, антитаначалар даражасининг паст бўлишининг яна бир сабаби одатда саратон касаллигини даволаш учун буюриладиган иммуносупрессив дориларни қўллаш бўлади.

Аввалроқ ЖССТ антитаначалар коронавируснинг қайси штаммига самарасиз эканини айтганди. Шунингдек, организмдаги юқори антитаначалар кўрсаткичи коронавирусга қайта чалинишдан ҳимоя қилмаслиги аниқланганди.