Мадрид кўчаларидаги қорбоболар, ясама кўприкдан ўтаётган Санта, қулаб тушган йўл ўтказгич — 19 декабрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хитойнинг Ҳубей провинциясида йўл ўтказгичлардан бири қулаб тушди.

Испанияда анъанавий қорбоболар пойгаси бўлиб ўтди. Бунда югурувчилар қорбобо либосида бўлган.

Рим папаси Франциск Ватиканда болалар билан кўришди.

Бразилияда Амазония ҳавзасида истиқомат қиладиган болаларга совға улашиш мақсадида келган Санта Клаус кийимидаги киши ясама кўприкдан ўтмоқда.

Филиппинда юз берган кучли тўфон симёғочларни қулатди.

Панамадаги халқ ўйинларида куч синашаётган аёллар.

Буюк Британия соҳилларида итлар анъанавий югуриш мусобақасида эгалари билан қатнашмоқда.

Тайванлик Таи Су Йинг бадминтон бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмоқда.

Куала Лумпурда кучли ёмғир оқибатида келиб чиққан сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам бераётган қутқарувчилар.

Якутиядаги музли йўлакларда турган киши.


