Навоий вилоятида 17–18 декабрь кунлари АОКА томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида бир гуруҳ журналистлар туманлардаги айрим тадбиркорлик объектлари билан танишди. Хусусан, ламалар, қозоқ қўйлар зотдор отлар каби ҳайвонлар боқиладиган фермер хўжалиги, темир-бетон маҳсулотлари ва қаттиқ мебель ишлаб чиқарадиган завод ҳамда донни қайта ишлаш корхонаси, интенсив иссиқхоналарда бўлди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Дастлаб, ОАВ вакиллари Қизилтепа туманидаги «Адиз бобо» фермер хўжалигига қарашли чорвачилик комплекси бўлди. Қайд этилишича, бу ерда зотдор йирик шоҳли қорамоллардан ташқари ламалар, пони отлари, туяқуш, афғон эчкилари, қозоқ қўйлари, зотдор отлар каби турли жонзотлар парвариш қилинади. 120 нафардан ортиқ ходим ишлайдиган ушбу комплексда, шунингдек, 10 гектар майдонда иссиқхона ташкил қилинган бўлиб, унда бодринг етиштирилади.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Бундан ташқари, журналистлар темир-бетон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш комплекси бўлди. Бу ерда ҳам пресс-тур иштирокчиларга корхона, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, журналистлар Кармана туманидаги умумий қиймати 12,5 миллиард сўм бўлган донни қайта ишлаш лойиҳаси билан танишди. Таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишда лойиҳа ташаббускори томонидан 2,5 миллиард сўм тижорат банки томонидан, 1,0 миллион доллар хорижий кредит маблағи ажратилган.

Фото: Қизилтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Лойиҳанинг тўлиқ қуввати суткасига 400 тонна донни қайта ишлайди. Хомашё Қозоғистон давлатидан олиб келинмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг ўзида корхона томонидан 4,3 миллион доллар маҳсулотлар қўшни Афғонистон давлатига экспорт амалга оширилган.

ОАВ вакиллари Кармана туманидаги лойиҳа қиймати 37,2 миллиард сўм бўлган Туркия технологияси асосида замонавий иссиқхонани ҳам кўздан кечирди. Айтилишича, мазкур иссиқхона 4 авлод иссиқхоналар тури ҳисобланиб, йилига 3000 тонна помидор етиштириш имконини беради. Ушбу лойиҳа жорий йилда ишга туширилишига қарамай 550 минг доллар маҳсулотлар Россияга экспорти қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга солиқларни кечиктириб тўлаш имконияти берилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда айрим фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди.