«Омикрон» штамининг яна бир аломати маълум қилинди

Kоронавирус «oмикрон» штамининг яна бир ноодатий белгиларидан бири иштаҳа йўқолиши ҳисобланади. Бу ҳақда «Express» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Таъкидланишича, коронавируснинг энг кенг тарқалган белгиларини кузатувчи «ZOE Covid Symptom» иловаси маълумотларига асосланиб, олимлар «омикрон» штамига хос белгилар рўйхатини тузди. Унга кўра, беморлар кўпинча бурун оқиши, чарчоқнинг кучайиши, тез-тез аксириш, томоқ оғриғи ва бош оғриғидан шикоят қилиши маълум бўлган.

«Шу билан бирга, жуда кам сонли беморларда иштаҳа йўқолиши қайд этилган», дейилади хабарда ҳозиргача ушбу штамм 89 давлатда аниқлангани қўшимчи қилинган ҳолда.

Маълумот ўрнида, коронавируснинг энг хавфли аломати бу нафас қисиши ва у билан боғлиқ бўлган ҳолатлар экани маълум қилинганди. Келтирилишича, таниқли эксперт, Роспотребнадзор Марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти директорининг клиник-таҳлилий ишлар бўйича ўринбосари Наталья Пшеничная бу ҳақда маълумот берган. У мазкур аломат юзага келганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кераклигини таъкидлаган. Қайд этилишича, дунё бўйлаб ковиднинг янги аломатлари ҳозирча аниқланмаган. Коронавируснинг барча белгилари 2020 йили маълум бўлган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус эпидемияси ўчоғига айланган ҳудудни маълум қилганди. Шунингдек, олимлар эмланишдан кейин ножўя таъсир юзага келишига нима сабаб бўлишини очиқлаганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз