Ўзбекистон 2022 йил баҳор ойларидан трансафғон темир йўли қурилишини бошлайди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Sputnik Афғонистон»

Қайд этилишича, Исломобод шаҳрида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақийга республика трансафғон темир йўли қурилиши бўйича ишларни баҳорда бошлашига ваъда берган.

Шунингдек, Тошкент темир йўлда ишлаш учун афғон мутахассисларини тайёрлаш ниятида. Шу билан бирга, Муттақий Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг Тошкентга ташриф буюриш таклифини қабул қилган.

Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар транспорт йўлаги Россия, Европани Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.

Аввалроқ Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Муттақийни Тошкентга таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазири, ўз навбатида, ушбу таклифни қабул қилган.