Ўзбекистонда 20–23 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 21 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 23 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 21 декабрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ, 21 декабрда кечаси 2–7  даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ, 22 декабрда кечаси ва кундузи 4–9 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 21 декабрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ, 21 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ, 22 декабрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 22 декабрда жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 21 декабрда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ, 21 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ, 22 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 ва 23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 21–22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 21 декабрда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ, 21 декабрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ, 22 декабрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20–22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 21 декабрда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ, 21 декабрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ, 22 декабрда кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20–21 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ, 22–23 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Ресбубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилиши, 20 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 21 декабрда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20–22 декабрда 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ, 23 декабрда 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.