Таҳлил, Янгиликлар - 8:08 · 19.12.2021

Қозоғистонда ижтимоий ва меҳнат билан боғлиқ низолар кўпаймоқда. Бунга сабаб нима?

Қозоғистонда 2021 йилда ижтимоий ва меҳнат билан боғлиқ низолар сони кескин ошди. Хусусан, 2019 йилда бундай воқеалар сони 10 тадан кам бўлган бўлса, 2021 йилда турли манбаларга кўра, уларнинг улуши бир неча ўн баробарга ошган. «CABAR.asia–2021» таҳлилий мактаби битирувчиси, социолог Айман Жусупова «CABAR.asia–2021» учун махсус мақоласида бу ҳолат қандай оқибатларга олиб келиши ва уларни ҳал қилиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ёзди.

Фото: «Sputnik»

Мамлакатда иш ташлаш уюштирганлар бунга иш ҳақининг пастлигини сабаб қилиб кўрсатса ҳам, ижтимоий низоларнинг келиб чиқишида бир қатор омилларни қайд этиш керак. Амалиёт шуни кўрсатадики, шунчаки иш ҳақини ошириш билан иш ташлаш ҳолатлари кузатилаётган корхоналарда ижтимоий кескинликни пасайтириб бўлмайди. Бундай муаммоларни келтириб чиқарувчи омилларга меҳнат шароитлари ҳам киради. Шу билан бирга, мамлакатда меҳнат муносабатларини тартибга солиши керак бўлган касаба уюшмаларининг самарадорлиги ҳам пастлигича қолмоқда.

2021 йилда Қозоғистонда ижтимоий низоларнинг кескин ўсиши кузатилди, буни сўнгги йиллар динамикасида ҳам кўриш мумкин. 2012 йилда мамлакатда 21 та шундай можаро қайд этилган бўлса, 2013 йилда уларнинг сони 28 тани, 2016 йилда эса 4 тани ташкил этган. 2017–2020 йилларда 20 га яқин низолар қайд этилган (яна бир манбага кўра, 2019 йилда республикада 9 та, 2020 йилда эса 11 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ можаро содир бўлган).

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2021 йилда биргина Манғистов вилоятида йил бошидан буён 150 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ можаро қайд этилгани ҳақида маълумот берган эди. Низоларнинг 130 дан ортиғи нефть-газ соҳасига тўғри келади. Мазкур нефть ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи минтақага барча можароларнинг 80 фоизи тўғри келади.

Шу ўринда бир нарсани қайд этиш керак: ижтимоий ва меҳнат фаолияти можаролари сони бўйича аниқ статистик маълумотларни тақдим этиш жуда қийин. Чунки улар тўғрисидаги маълумотлар ҳар доим ҳам жамоатчиликка етиб боравермайди.

Ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ зиддиятлар фақат йирик саноат корхоналари ходимларига таъсир қилади деб бўлмайди. Чунки мамлакатда иш ташлашни амалга ошираётганлар орасида бюджет муассасалари ходимлари ва платформалар иқтисодиёти соҳасида ишлайдиган ишчилар ҳам (Wolt ходимлари) бўлган.

Қозоғистонда бу турдаги зиддиятларнинг сабаблари

Иш ташлаётганларнинг ўзи тўлдирган декларацияларга кўра, бу муаммонинг сабаби биринчи ўринда иш ҳақи масаласи ҳисобланади.

Ишчилар муаммонинг асосий сабаби сифатида иш ҳақи масаласини кўрсатгани тушунарли. 2020 йил турли муаммоларга бой йил бўлди. Бу эса шундоқ ҳам мамлакатдаги оғир иқтисодий вазиятни янада ёмонлаштирди. Бу йилда девальвация, инфляция ва нархларнинг ошиши вазиятни янада оғирлаштирди, мамлакат аҳолисининг ижтимоий фаровонлиги ёмонлашди.

Бугунги кунда иш ҳақини индексация қилиш тизими Қозоғистон корхоналарининг фақат 10 фоизида мавжуд. Умуман олганда, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларда иш ҳақининг улуши ривожланган мамлакатларга қараганда бир неча баравар паст.

Шундай қилиб, мамлакатдаги ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ зиддиятлар ўсишининг тагида иқтисодий сабаблар ётади. Шунга қарамай, гап Қозоғистондаги жами иш ташлашларнинг ўсишига таъсир қилувчи омиллар мажмуаси ҳақида кетаётган экан, умумий вазият анча мураккаб эканлигини тушуниш лозим. Ушбу иш доирасида Қозоғистонда ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ низолар сонининг бундай тез ўсишига сабаб бўлган омиллар иерархияси таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг ривожланиши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақидаги саволга жавоб берилади.

Иш жараёнида кўриб чиқиладиган алоҳида ва энг муҳим масала — мамлакатдаги ижтимоий ва меҳнат зиддиятларини ҳал қилишнинг энг мақбул усуллари ва уларни қўлланилиш эҳтимоли, шунингдек, ушбу жараёнга қандай омиллар таъсир қилиши.
Мақолада 2021 йил октабрь ойида Eurasian Center for People Management томонидан касаба уюшмалари, меҳнат муносабатлари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар, меҳнат қонунчилиги мутахассислари, сиёсатшунослар, кадрлар бўйича мутахассислар, мамлакатнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва депутатлари иштирокида ўтказилган эксперт сўровномаси маълумотларидан фойдланилган. Мазкур тадқиқотда жами 50 нафар мутахассис иштирок этди.

Мамлакатда ижтимоий ва меҳнат зиддиятлари кучайишининг яна қандай сабаблари бор?

Аввало, иш ҳақининг пастлигидан ташқари, Қозоғистондаги меҳнат шароитлари ҳам муҳим омил ҳисобланади. Қозоғистон Касаба уюшмалари федерацияси маълумотларига кўра, мамлакатда ишчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари кўпайган. Жумладан, 2020 йилда республика корхоналарида бахтсиз ҳодисалар сони 5,8 фоизга (1330 та бахтсиз ҳодиса), жабрланганлар сони 5,1 фоизга (1503 киши), ўлим даражаси 15,6 фоизга (208 киши вафот этган) ўсди.

Ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодисаларнинг 78 фоизида иш берувчининг айби аниқланган. Ўлим ҳолатлари қайд этилган 192 та корхонадан фақат 58 тасида (30 фоизи) касаба уюшма ташкилотлари мавжуд.

Оммавий резонансга, хусусан, 2021 йил ноябрь ойида «ArcelorMittal» компаниясига тегишли конда олти нафар кончининг ўлими билан якунланган воқеа сабаб бўлган. Мутахассислар мазкур ҳолатга ҳимоя даражасининг пастлиги, ускуналар ва шахталарнинг эскирганлиги сабаб бўлганини қайд этган.

Бунгача, 2008 йилда Абай конида 30 нафар кончи метан сизиб чиқиши туфайли ҳалок бўлган эди.

Минтақалар кесимида ноқулай меҳнат шароитида ишлаётганларнинг энг катта улуши саноатга ихтисослашган ҳудудларга тўғри келади — Манғистов (иш билан банд бўлганларнинг 54,5 фоизи) ва Қарағанда (37,2 фоиз).

Шу билан бирга, мамлакатда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан давлат назорати даражаси суст.

Бугунги кунда давлат меҳнат инспекторлари сони атиги 256 нафарни ташкил этади. Бу 23 минг ходимга биттадан инспектор тўғри келади дегани. Халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига кўра, ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун ҳар бир инспекторга 10 минг нафаргача ходим тўғри келиши керак. Қозоғистонда давлат меҳнат инспекторлари йилига корхона ва ташкилотларнинг атиги 3 фоизини текшириб чиқа олади.

Иш ҳақи ва меҳнат шароитлари масалалари меҳнат можароларининг асосий сабабларидан бўлишига қарамай, низоларнинг аксарияти маъмуриятнинг ушбу масала бўйича музокаралар олиб боришдан бош тортганлиги сабабли юзага келади. Яъни, ижтимоий ва меҳнат фаолияти низоларининг кўпайишига олиб келадиган бир қатор сабаблар орасида бошқарув омили ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бу омилга бошқарув бўғини билан ишчилар орасидаги муносабатларда тўсиқлар мавжудлиги ҳамда корхона бошқарувчилари ва ходимлар ўртасида мулоқот ёмон ташкил этилгани киради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунда Қозоғистонда инқирозли вазиятларда ўзини тутиш ва инқирозлар билан ишлаш маданияти шаклланмаган ва тизимлаштирилмаган.

Шундай қилиб, менежмент бугунги кунда ижтимоий ва меҳнат муносабатларини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири бўлиб, у ташкилотнинг самарадорлигини белгилайди.

Муаммонинг пайдо бўлишига таъсир қилувчи сабаблардан яна бири маҳаллий ва хорижий ишчиларнинг иш ҳақи ўртасида тавофут мавжудлигидир.

Биринчидан, бошланғич касаба уюшмалари раисларининг 86 фоизи ишдан бўшатилмайдиганлар ҳисобланади. Касаба уюшмалари раисларининг содиқлиги иш берувчи билан тенг ижтимоий мулоқот ўрнатишга имкон бермайди. Ўз навбатида, касаба уюшмаларининг иш берувчиларга қарамлиги ишчилар, айниқса, ёш ишчилар томонидан уларнинг фаолиятига ишончнинг паст бўлишига олиб келади. Ёшларнинг касаба уюшмалари фаолиятига қизиқиши пастлиги эса касаба уюшмалари ходимларининг ўртача ёши ошишига олиб келади. Оқибатда тажрибаларни улашиш учун номзодлар етишмовчилиги юзага келади.

Кейинчалик ўрганишни талаб қиладиган алоҳида масала касаба уюшмалари ходимларининг касбий маҳорати, Қозоғистон касаба уюшмалари фаолиятининг шаффофлиги масалалари, бунинг корхоналар ходимлари томонидан уларнинг фаолиятига бўлган ишонч ва қизиқиш даражасига таъсири ҳисобланади.

Қозоғистон касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини оширишда қандай чора-тадбирлар ёрдам бериши мумкин?

Мутахассисларнинг фикрича, биринчи навбатда, касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларига (71,1 фоиз) мувофиқлаштириш керак бўлади.

Ижтимоий ва меҳнат фаолияти можароларининг ривожланишида ижтимоий тармоқларнинг таъсирига алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Бу нафақат норозиликларнинг бирлашишига таъсир қилади, балки ходимларга ўзларининг барча талабларини бевосита етказишга имкон беради. Шу билан бирга, амалиёт шуни кўрсатадики, ишчилар иш берувчи ёки маҳаллий ҳокимият органларига эмас, балки бевосита мамлакат раҳбариятига тобора кўпроқ мурожаат қилмоқдалар.

Қозоғистонлик экспертларнинг таъкидлашича, бу омил камида ҳокимиятнинг обрўсига таъсир қилади.

Шу тарафдан қараганда, ижтимоий тармоқлар касаба уюшмалари аҳамиятининг пасайиши муаммосини очиб берган омил ҳисобланади.

Ижтимоий ва меҳнат низоларининг оқибатлари

Бугунги кунда Қозоғистонда ижтимоий ва меҳнат зиддиятларининг кучайиши қандай оқибатларга олиб келади?

Биринчидан, гап жараённинг назоратсизлигига, меҳнат фаолияти низоларининг сиёсийлашувига олиб келиши мумкин бўлган норозиликлар бирлашуви ҳақида кетмоқда. Шу нуқтаи назардан, улар жамоат муносабатларининг бошқа соҳаларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида Қозоғистонга ўхшаш кўп миллатли жамиятларда алоҳида ташвиш уйғотади.

Иккинчидан, бу турдаги можароларнинг кўпайиши ижтимоий кескинликнинг кучайишига, аҳоли яшаш жойларининг умумий барқарорлигига таъсир қилади. Бу ҳолат айниқса, маълум корхона ягона иш берувчи бўлган моношаҳарлар учун жуда аҳамиятли.

Албатта, ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ можароларнинг кўпайиши таҳдидини кўриб чиқишда иш берувчилар, маҳаллий ва марказий ҳокимиятни алоҳида кўриб чиқиш керак.

Хусусан, иш берувчи учун вазият корхоналар фаолиятининг беқарорлашиши, меҳнат унумдорлигининг пасайиши билан аҳамиятли. Ҳокимият учун эса ижтимоий вазиятнинг беқарорлашишидан ташқари, обрў-эътиборни йўқотиш масаласи ҳам мавжуд.

Шу билан бирга, меҳнат фаолияти низолари сонининг кўпайишини салбий ҳодиса деб таъкидлаб бўлмайди. Сабаби бу жараён муқаррарлигининг бир қатор иқтисодий ва психологик бўлмаган сабаблари ҳам мавжуд. Умуман олганда, асосий масала назариячилар таъкидлаганидек, низолар муқаррарлиги ва бу жараённи самарали тартибга солувчи, профилактика сиёсатини амалга оширувчи ва юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф эта оладиган механизмларнинг самарадорлиги ҳисобланади. Ушбу мақсадлар касаба уюшмалари томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган, аммо мамлакатда 2021 йилдан буён кучайиб бораётган иш ташлашлар тўлқини ўз-ўзидан, уларнинг иштирокисиз содир бўлмоқда.

Хулоса ва тавсиялар

Меҳнат фаолиятидаги можароларга қарши чора кўрмаслик вазиятни янада оғирлаштиради.

Тахмин қилиш мумкинки, меҳнат шароитлари масаласида аввалги ёндашувлар сақланиб қолган ҳолда, инфляция ва иш ҳақи индексациясининг йўқлигини ҳисобга олмасликда давом этилса, мамлакатда ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ можаролар сонининг ошишидан қочиб бўлмайди.

Ишчилар ва раҳбарият ўртасидаги кескин қарама-қаршилик ҳеч бир томон учун ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушунган ҳолда қандай чора кўриш керак? Аввало, бугунги кунда фаолияти асосан сохта характерга эга бўлган республика касаба уюшмаларининг ривожланиши ҳақида ўйлаш керак.

Бу борадаги муҳим омил — бошқарув ёндашувларини қайта кўриб чиқиш, олдинги буйруқбозлик-иерархик муносабатлардан чекиниш ҳисобланади. Бу омилнинг аҳамияти глобал хусусиятга эга бўлган ўзгаришлар билан янада кучаяди. Гап ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши, инфокоммуникация инқилоби натижасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигининг ошиши, жамиятдаги жараёнларда иштирок этишга бўлган талабнинг ортиб бораётгани ҳақида кетмоқда. Шундай қилиб, Жаҳон қадриятлар тадқиқоти маълумотларига кўра, мамлакатда жамият ҳаётидаги масалаларда иштирок этишга бўлган талаб ортиб бормоқда. Яъни илгари ҳеч қандай сиёсий фаолликни ўзи учун мақбул деб ҳисобламаган, лекин ҳозирда фикри ўзгараётган қозоғистонликлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, агар аввалроқ қозоғистонликларнинг 2,5 фоизи тинч йўл билан ўтказиладиган иш ташлашларда қатнашган бўлса, 2018 йилда қозоғистонликларнинг 18,2 фоизи бундай қила олишини маълум қилган.

Бу борада алоҳида муҳим тавсия эрта мониторинг тизимларини жорий этиш ҳисобланади. Хусусан, бу ерда гап ташкилотдаги низоларни бошқариш, сабабларини диагностика қилиш имконини берувчи принциплар, усуллар, дастурлар ва ижтимоий-иқтисодий механизмларнинг мавжудлигини назарда тутувчи, уларнинг ҳалокатли оқибатларини минималлаштивчи кадрлар сиёсати стратегияси ҳақида бормоқда.

Қозоғистонда бундай мониторинг тизимларининг муваффақиятли намуналаридан бири бу Корхоналарнинг ижтимоий барқарорлиги индекси (муаллифнинг патентланган ECPM техникаси) ҳисобланади. Бу тизим ташкилотнинг ижтимоий барқарорлик даражасини ходимларнинг ижтимоий фаровонлиги, осойишталиги, шунингдек, ташкилотнинг ижтимоий ривожланиш даражасини кўп томонлама баҳолаш имконини беради.

Албатта, ҳар қандай мониторинг бир марталик ўлчовни эмас, балки ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилашга, ишончли ва ўзаро манфаатли муносабатлар тизимини яратишга қаратилган тизимли ишларни англатади. Бу эса бошқа омилларни ҳисобга олмаганда меҳнат унумдорлигига ижобий таъсир қилади.

Шу ўринда шуни таъкидлашни истардимки, психологик омиллар, уларнинг мамлакатдаги ижтимоий ва меҳнат фаолияти низоларининг пайдо бўлишига таъсири экспертлар ҳамжамияти томонидан ҳамон етарли даражада эътиборга олинмаяпти.

Халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўпинча ходимларни иш ҳақи қониқтирса ҳам, улар ўзида компания ишига дахлдорликни ҳис қилмайди ва ишини «қўл учида» бажаради.

Корпоратив маданият бўйича мутахассислар ҳар қандай инсон ўзининг профессионал эканлигини ҳис қилиши муҳимлигини таъкидлайди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳатто компания эгалари учун ҳам уларнинг кундалик саъй-ҳаракатлари компаниянинг ривожланишига ҳисса қўшишини, глобал маънода эса бутун жамият тараққиётига хизмат қилишини билиш жуда муҳим. Бу омил бугунги кунда ижтимоий тармоқлар таъсирининг кучайиши ва натижада ҳар бир шахснинг овози муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётгани туфайли алоҳида аҳамиятга эга.

Шундай қилиб, ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги зиддиятларнинг пайдо бўлиши ва кучайишининг сабабларига нафақат иқтисодий омиллар, балки бошқарув сифати билан боғлиқ масалалар ҳамда психологик хусусиятга эга омиллар ҳам киради.

Психологик омиллар контекстида коронавирус пандемияси ва бунинг натижасида бугунги кунда кўплаб компаниялар ходимлари стресс, ташвиш, яқинларини йўқотиш қўрқуви ва ишончсизлик ҳолатида ишлаётганини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Буларнинг барчаси узоқ муддатли умидсизликни келтириб чиқаради.

ECPM раҳбари Эрбол Исмоиловнинг таъкидлашича, бугунги кунда ишлаб чиқариш муҳитида ва умуман аҳоли ўртасидаги ижтимоий муносабатларни ўлчашда бу ҳолат умуман ҳисобга олинмаяпти. Хусусан, у 2021 йилда норозилик олдингиданда кучайганини, ҳамма қўрқиб, ҳамма нарса тугайди, аввалги тузумга қайтамиз деган умидда яшаётганини таъкидлаган.

«Ноаниқлик давом этар экан, у ҳиссий тебранишларни келтириб чиқаради, чарчаш ва касбий деформацияга олиб келади, одамларни низоларга ундайди», — деб таъкидлаган Исмоилов.

Қозоғистон касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлиги

Касаба уюшмалари меҳнат низоларини конструктив ҳал этиш масаласида катта аҳамиятга эга. 1990 йиллар бошида нисбатан кучли бўлган касаба уюшмалари ҳозирда ишчилар ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоячиси эмас ва ҳаддан ташқари бюрократик институтга айланиб бормоқда.

Буни республика бирлашмалари — Қозоғистон касаба уюшмалари федерацияси, Қозоғистон меҳнат конфедерацияси ва Қозоғистон касаба уюшмалари ҳамдўстлиги — «Аманат»нинг ҳозирги ҳаракатсиз ҳолати ҳам кўрсатади. Мамлакатда 2021 йилдан бери кучайиб бораётган иш ташлашлар тўлқини ўз-ўзидан бу ташкилотларнинг иштирокисиз содир бўлмоқда. Учала уюшма меҳнат фаолиятидаги низоларнинг пайдо бўлиши ва ҳал қилинишининг ҳеч қайси босқичида ишчиларга керак бўлмади.

Бугунги кунда мамлакат касаба уюшмаларига 2 миллион киши аъзо ҳисобланиб, бу ёлланма ишчиларнинг 40 фоизини ташкил этади. Солиштириш учун, 1990 йилда мамлакат касаба уюшмаларига 7,4 миллион киши аъзо бўлган.

2020 йил учун Ишчилар ҳуқуқларига риоя қилиш глобал индексида Қозоғистон Ҳиндистон ва Филиппин билан бир қаторда дунёнинг энг ёмон 10 давлати қаторига киргани эътиборлидир.

ECPM’нинг мутахассислар ўртасида ўтказган сўровномаси натижаларига кўра, экспертларнинг фақат 10 фоизга яқини касаба уюшмалари фаолиятини самарали деб ҳисоблайди. 60 фоиздан ортиқ мутахассислар мамлакатда касаба уюшмалари унчалик катта роль ўйнамаслигини, улар фақат анъаналарга ҳурмат кўрсатиш рамзи эканини қайд этган.

Қозоғистон касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини қандай баҳолайсиз?

Касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлиги пастлигига сабаб нима?

Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Қозоғистон Бош прокуратураси томонидан 2019 йилда корхоналарда иш ҳақи бўйича тенгсиз шароитлар яратиш бўйича 476 та ҳолат аниқланган.

2020 йилги маълумотларга кўра, мамлакатда қурилиш соҳасида энг кўп хорижликлар ишламоқда — 8623 киши (45 фоиз). Тоғ-кон саноатида 2213 киши (12 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 55 нафар (0,3 фоиз), касбий, илмий ва техник фаолиятда 1557 нафар (8 фоиз), ишлаб чиқариш саноатида 1397 киши (7 фоиз) банд.

2019 йил якунига кўра, Қозоғистон Меҳнат вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра, хорижий ишчи кучини жалб қилувчи корхоналардан 95 тасида 930 та қоидабузарлик ҳолати аниқланган. Ҳуқуқбузарликларнинг асосий қисми хорижлик ишчилар малакасининг эълон қилинган малакага мос келмаслиги билан боғлиқ бўлган. Шу билан бирга, 27 та корхонада 470 га яқин иш ҳақини номутаносиб тақсимлаш ҳолати аниқланган.

Ушбу омилни ҳисобга олган ҳолда, 2019 йилдан бошлаб хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси 40 фоизга — 2019 йилдаги 49 мингдан 2020 йилда 29 мингга қисқартирилди. Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «квотанинг қабул қилиниши ички меҳнат бозорини малакасиз хорижий ишчи кучидан ҳимоя қилади ва қозоғистонлик кадрларни кўпроқ ишга жойлаштиришга ёрдам беради» деб ҳисоблайди.

Шунингдек, аудит натижаларига кўра, 30 нафардан ортиқ хорижлик меҳнат қилаётган 250 кишидан ортиқ ходимга эга корхоналар мунтазам текшириб борилиши белгиланди. Бундан ташқари, меҳнат инспекторлари томонидан ҳар қандай қоидабузарликларга тезкор чоралар кўриш имконияти берилди.

Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, бугунги кунда ижтимоий ва меҳнат фаолияти низолари мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида, хусусан, хорижий ташкилотлар иштирокдаги нефть-газ ва нефть-сервис корхоналарида кузатилмоқда.

«Eurasian Center for People Management» томонидан Қозоғистондаги ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ низоларни таҳлил қилишга бағишланган эксперт сўровномаси натижалари шундан далолат бермоқда.

Сўровномадаги «бошқа» вариант сифатида кўпроқ қуйидагилар қайд этилган:

  • давлат томонидан ҳимоянинг йўқлиги;
  • роботлаштириш (автоматлаштириш) натижасида ишни йўқотишдан қўрқиш;
  • келишмовчиликларни ҳал қилишнинг бошқа усулларидан фойдаланиш самарадорлигига шубҳа ёки хабардорлик етишмаслиги;
  • одамларнинг ишлаши учун бошқа жой йўқлиги, уларнинг мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари камлиги, иқтисодиёт диверсификациялашмаганлиги.

Ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ зиддиятларнинг пайдо бўлишида бошқарув омилларининг роли

Бу бўйича мутахассислар бошқарувчилар ва ходимлар ўртасидаги алоқаларнинг яхши йўлга қўйилмагани (75 фоиз) ва менежерларда бошқарув малакасининг пастлигини (72,7 фоиз) кўрсатди. Шунингдек, улар сабаблардан бири сифатида авторитар раҳбарлик услубини ҳам кўрсатган (38,6 фоиз).

Фаолияти соҳаси Қозоғистондаги меҳнат муносабатларини таҳлил қилишни ўз ичига олган экспертлар мамлакатда ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги зиддиятлар пайдо бўлишининг сабабларидан бири сифатида қариндош-уруғчилик, кадрлар тайинлашда шаффофлик йўқлигини ҳам қайд этган.

Албатта, ноаниқ кадрлар сиёсати ва ходимнинг малакаси эгаллаб турган лавозимига номувофиқлиги билан боғлиқ непотизм муаммоси қанчалик кенг тарқалганлигини тушуниш учун алоҳида тадқиқотлар ўтказиш керак.

Тахмин қилиш мумкинки, йирик компанияларда бу муаммо кўпроқ яширин, сояли характерга эга. Аммо шунга қарамай, унинг мавжудлиги ва мамлакатдаги ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги зиддиятларга таъсир қилишини ECPM эксперт сўровномасида қатнашган мутахассислар ҳам тасдиқлаган (сўровномада қатнашганларнинг 38,6 фоизи).

Мутахассислар меҳнат фаолиятидаги низолардан эрта огоҳлантириш бўйича самарали мониторинг тизими ва самарали ишлаб чиқариш мафкураси йўқлиги каби омилларни ҳам алоҳида таъкидлаган.